Жанубий Кореяда электромобилни 5 дақиқада қувватлаш усули ихтиро қилинди

0
84

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.


Фото: iStock
Жанубий кореялик муҳандислар электрокарларни бор-йўғи 5 дақиқада 80 фоизгача қувватлаш имконини берадиган энг янги технологияни тақдим этишди. Бу ҳақда CS Publications нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, барча электромобилларнинг энергия сақлаш тизимлари сиғимини оширишга имкон берувчи ечим шундоққина «юзада» турган. “Аммо негадир буни аввал ҳеч ким қилмаган”, деб айтишган технологияни ишлаб чиққан мутахассислар.

Бугунги кунда кўплаб электромобиллар графитли анод батареяларга эга бўлиб, улар автомобилни қувватлашда катта қувват билан таъминламайди. Жанубий кореялик олимлар графит аккумуляторлардан кремнийли аккумуляторларга ўтишни таклиф қилишмоқда. Бу эса электрокарлар бир қувватланишда босиб ўта оладиган масофани сезиларли оширади.

Бироқ мутахассислар кремнийли аккумуляторлар бир неча марта қувватлангандан кейин уларнинг қуввати анча камайишини тан олишган.
Ихтирочилар ушбу муаммонинг ечимини излай бошлашган ва “оддий маиший воситалар — сув, ёғ ва крахмал”га эътиборни қаратишган.

Муҳандислар кремнийни ёғда, крахмални эса сувда эритиб, олинган субстанцияларни бир-бири билан аралаштиришган. Материалга термик ишлов берилгандан кейин сиғими графитникидан 4 марта катта бўлган углерод-кремнийли композит ҳосил бўлган.

Ушбу копозитдан тайёрланган батарея камида 500 зарядлаш цикли давомида барқарор қолади. “Бу, албатта, мукаммал эмас, лекин шунга қарамай анча мақтовга лойиқ», деб таъкидлаб ўтишган мутахассислар.

Уларнинг айтишича, эндиликда электр автомобилларнинг эгалари ўз транспорт воситаларини 5 дақиқада зарядлашлари мумкин бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ