Давлатларнинг интернет тезлиги бўйича рейтинги эълон қилинди

0
71

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.


Foto: Kim Komando Show
Давлатларнинг интернет тезлиги бўйича рейтинги эълон қилинди. WebsiteToolTester компанияси тузган рейтингга кўра, энг тезкор интернетга Тайван, Сингапур, Жерси ороли (Ла-Манш бўғозидаги орол), Швеция ва Дания эга.

Рейтинг етакчиси Тайванда интернет тезлиги 2017-2019 йиллар ичида 147 фоизга ошган. Шунингдек, ушбу давлатда интернет орқали 5 гигабайтлик кинони 8 дақиқа 2 сонияда кўчириб олиш мумкин, ўртача интернет тезлиги 85 Мбит /сонияни ташкил қилади.

Шунингдек, етакчи йигирматаликка Япония, Люксембург, Нидерландия, Швейцария, Норвегия, Андорра, Испания, Бельгия, АҚШ, Латвия, Янги Зеландия, Эстония, Ҳонконг, Венгрия ва Литва кирган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон 207 давлат ичида 181-ўринни эгаллаган. Ўзбекистонда интернет тезлиги бир йил ичида 33,8 фоизга, 2 йил ичида 80 фоизга ошган. Давлатимизда интернет орқали 5 Гблик кинони ўртача 8 соат 18 дақиқада кўчириб олиш мумкин, ўртача интернет тезлиги 1,37 Мбит/сонияни ташкил қилади.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон 113-ўринни, Қирғизистон 155-ўринни, Тожикистон 192-ўринни, Туркманистон 203-ўринни эгаллаган.
Интернет тезлиги энг паст давлатлар қаторидан Эквотариал Гвинея, Шарқий Тимор ва Яман жой олган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ