Европа Чемпионлар Лигаси кубоги Тошкентда

0
70

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси Кубоги 22 февраль, шанба куни Тошкентга олиб келинди.

Тадбирни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва «Tashkent International Beverages» директори Музаффар Солижонов очиб берди.

Маросимда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева ва Умид Исроилов ижросида УЕФА Чемпионлар Лигаси мадҳияси жонли янгради.

Шундан кейин маросимга ташриф буюрган ишқибозлар Европа Чемпионлар Лигаси кубоги билан суратга тушди.

Шунингдек, тадбирда футболга оид турли кўнгилочар ўйинлар ташкил этилди.

УЕФА ва «Pepsi Uzbekistan» ҳамкорлигида Европа Чемпионлар Лигаси кубоги Ўрта Осиё мамлакатлари ичида илк бор Ўзбекистонга олиб келинди. Мазкур Кубок Тошкентдаги «Анҳор Локомотив» боғида жойлашган «Ахелон» картинг клубида бугун, 23 февраль куни ҳам намойиш этилади.

Европа Чемпионлар Лигаси кубоги — бу баландлиги 74 см ва оғирлиги 7,5 кг бўлган, ичи олтин қопламали кумуш амфорадир. 1955 йилдан бери Европанинг энг зўр футбол жамоларига топшириб келинаётган кубокнинг орқа томонига турли мавсумларда ғолиб бўлган клубларнинг номлари ўйиб ёзилган. Кубокнинг ҳозирги эгаси Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳисобланади.

 

 

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ