Шўр сувда юрадиган автомобиль яратилди

0
78

Европа компанияси NanoFlowcell дунёда биринчи марта шўр сувда юрадиган электр автомобилини ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Ekologuz канали хабар берди.

Айни пайтда Quant e-Sportlimousine автомобилига Германия йўлларида ҳаракатланишга расмий рухсат берилган.

Автомобиль Quant e-Sportlimousine 2.8 сонияда 100 км. тезликка чиқиши мумкин. Бир марта баки тўлдирилган автомобиль 600 км. йўл босишга қодир. Албатта, автомобиль денгиз ёки океаннинг шўр сувида юрмайди. Автомобилнинг махсус реакторида икки турдаги туз эритмалари тайёрланиб, улар электролит сифатида ёнилғи элементлари вазифасини ўтайди.

Автомобиль экологик жиҳатдан тоза. Унинг таркибида на қимматбаҳо металлар, на ноёб элементлар бор. Метал тузлар ва кристалл структураларни атроф-муҳитга хавфсиз тарзда утилизация қилиш мумкин.

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ