Green Card беришда қаттиқроқ талаблар қўйилиши мумкин

0
85

AҚШ расмийлари душанба, 24 февраль куни Green Card беришнинг янги қоидаларини ишлаб чиқиш доирасида ҳаракат бошлашлари мумкин. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати баёнотида маълум қилинган.

Янги қоидалар давлат ғамхўрлигига таянадиган мурожаатчиларга нисбатан қаттиқроқ талабларни кўзда тутади.

"Ички хавфсизлик вазирлиги душанба куни янги қонунларни амалга оширишни бошлаши мумкин… Шунга кўра, жамиятимизнинг янги аъзолари молиявий жиҳатдан мустақил бўлишлари керак", дейилади Оқ уй баёнотида.

Ўтган йилнинг октябрь ойида федераль судья AҚШ маъмуриятининг паст даромадли иммигрантларга яшил карта ёки виза аризасини беришни рад этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. Ҳукумат фикрига кўра, бу AҚШ солиқ тўловчиларига оғир юк бўлиши мумкин. Бироқ ушбу қарор юқори суд томонидан бекор қилинди.

Бу ҳақда aniq.uz ҳабар бермоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ