СЭ: «Элдор Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор»

0
64

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.


«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада РПЛни тарк этишни мақсад қилган.
Бу ҳақида ҳамюртимиз мижози ҳисобланадиган «ProSportsManagement» компанияси раҳбари Герман Ткаченко Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрига маълум қилди.

«Бизнинг мақсадимиз — жамоа мухлисларини хафа қилмаган ҳолда ёзда «Ростов»ни тарк этиш. Айтиш лозимки, Россия чемпионатидан тушадиган ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаймиз. Биз ғарбга бормоқчимиз. Бугунги кунда Европадан аниқ таклиф бор.

Қишда ҳам бир нечта таклифлар бўлганди, аммо «Ростов» раҳбарияти уларни эътиборсиз қолдиришни маъқул кўрди. Раҳбарият қарорини ҳурмат қиламиз, уларда қишда Шомуродов борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи бор эди.

Ёзда эса ҳаммаси бошқача бўлади. Биз кучли лигаларда ўйнашни хоҳлаймиз. Тўғри, қарорни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Аммо биз улар билан трансферга адолатли нарх белгилаш борасида келишиб олганмиз. Буни кейинроқ биргаликда муҳокама қиламиз», — деди Ткаченко «СЭ» нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов январда «Ростов» билан шартномасини яна 5 йилга узайтирганди. «Transfermarkt» портали маълумотларига кўра, ҳамюртимизнинг айни дамдаги трансфер баҳоси 6,5 миллион еврони ташкил қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ