Мария Шарапова 32 ёшида нафақага чиқди

0
81

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.


Фаолияти давомида 5 та олий унвонга эга бўлган россиялик теннисчи Мария Шарапова нафақага чиқиш тўғрисида қарор қабул қилганини оммага маълум қилди.

Vanity Fair журнали учун ёзган мақоласи билан спортчи теннисни тарк этаётганини эълон қилган: «Ўзингиз истаган, билган ҳаётингизни қандай қилиб орқага суриб қўйишингиз мумкин? Мен 28 йил давомида олиб борган теннис ўйини, майдонларини, сон-саноқсиз кўз ёшлар, таърифлаб бўлмайдиган ҳаяжонлар ва бу спортга кичкиналигимданоқ қадам қўйганим ҳали ҳамон ёдимда. Теннис сен билан хайрлашаман» — дейди Мария Шарапова.

Собиқ якка тартибдаги биринчи рақамли Шарапова 2004 йилда Уимблдон, 2006 йилда US Open, 2008 йилда Аустралиан Опен, 2012 ва 2014-йилларда Франcе Опен мусобақаларида чемпион бўлган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ