«Навбаҳор» бош мураббийи: Ҳакам ўйинни «синдирди»

0
88

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.


“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдирди:
«Биринчи навбатда “Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Ўйлашимча ҳакам учрашувни синдирди. Биринчи бўлимда тенгга-тенг ўйнаган вақтимизда устунликка эга бўлдик. Аммо четлатиш якуний натижага таъсир этди. Инсон омили боис бўладиган хатоларни тушунамиз, лекин бундай яққол хато қилиш муносиб эмас.

Ҳаёт давом этади. Келгуси баҳсларга тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳали яна бир нечта футболчиларни рўйхатдан ўтказишни режалаштирганмиз. “Пахтакор”га ОЧЛда омад тилайман. Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга раҳмат айтаман«, — деди россиялик мутахассис.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ