Хитойда коронавирусдан зарарланганларга «таслим бўлиш» учун 1430 доллар ваъда қилинди

0
85

Бу ҳақда zamin.uz
ҳабар беради.


Фото: Reuters
Хитойнинг Цяньцзян шаҳри маъмурияти коронавирус эпидемияси ортида одамларга пул ваъда қилиб, уларни ўз соғлиқларини текширтиришга чорламоқда. Шифокор кўригига келган ҳар бир одамга минг юан (143 доллар), коронавирус аниқланганларга эса 10 минг юан (1430 доллар) бериш ваъда қилинмоқда.

Хитой шаҳарлари касалланганларни аниқлаш усулларини такомиллаштириш ҳисобига коронавируснинг янада тарқалишини тўхтатишга ҳаракат қилишмоқда. Февраль бошида коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида жойлашган Фансянь уездида шифокор кўригига ўз ихтиёри билан келадиган ҳар бир кишига минг юан, касалланганлар ҳақида маълум қиладиганларга эса 500 юандан пул бериш ваъда қилинганди.

Кейинроқ бошқа шаҳарларда ҳам коронавирусга чалинганлар ҳақидаги маълумот учун мукофот пули ваъда қилина бошланган. Мисол учун, Шицзячжуан шаҳри маъмурияти Ухандан яқинда қайтган одам ҳақида биринчи бўлиб маълум қиладиган кишига 2 минг юан пул тўлашга ваъда қилган. Наньчанда эса бундай маълумот учун 500 юандан таклиф қилинмоқда.

Цяньцзян шаҳри бу борада янада илгарилаб, шифокорларга ихтиёрий равишда “таслим бўладиган” коронавирусга чалинганларга 10 минг юандан ваъда қилди. Шунингдек, текширувга келадиган ҳар бир кишига минг юандан, “коронавирус юқтирганликка гумон қилинганлар”га 2 минг юандан пул беришга ваъда қилинган.

Бироқ ушбу пулни олиш учун иккита шартни бажариш лозим: биринчиси, кўрикка ўз ихтиёри билан келиш; иккинчиси, буни 2 мартгача амалга ошириш.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан касалланганлар сони 78497 нафарни, вафот этганлар сони 2744 нафарни ташкил қилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ